07.09.2023 10:01
1043
Рамос: «Севилья» билан бирор соврин, ҳаттоки Ла Лига ёки ЕЧЛни ютишимиз мумкинлигига ишонаман»

«Севилья»га қайтган Серхио Рамос жамоа Ла Лигада ғалаба қозонишига умид қилмоқда.

«Менда Парижда қолиш имконияти бор эди, аммо бу жамоадаги даврим якунлангандек туюлди. Гап пул ёки ёш масаласи эмас, бу — ҳиссиёт ва сезги. Умид қиламанки, мен ҳам Иван Ракитич ва Хесус Навас каби уйга қайтиш, кубокни бошим узра кўтариш имкониятига эга бўламан. Биламан, бу қийин, лекин биринчи навбатда муваффақиятга ишониш керак. Биз жуда яхши, кучли жамоа тузамиз. 

Биз кубок, ҳаттоки Ла Лига ёки Чемпионлар Лигасини ютишимиз мумкинлигига ишонаман», — дейди Рамос.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар