07.09.2023 09:59
1559
«ПСЖ» Верратти ва Экитикени ЕЧЛ қайдномасига киритмади

Марко Верратти ва Уго Экитике Чемпионлар Лигасида «ПСЖ» сафида ўйнашмайди.

RMC Sport хабарига кўра, парижликлар томонидан тайёрланган қайдномага яримҳимоячи ва ҳужумчи киритилмаган.

Қайд этилишича, Экитикени рўйхатга киритмаслик қарори биринчи навбатда ҳужумдаги кучли рақобат билан боғлиқ. Верратти масаласида гап унинг «Ал Араби»га ўтишида. 

Қайдномадан дарвозабон Кейлор Навас ва узоқ муддатга сафдан чиққан ҳимоячи Преснель Кимпембе ўрин олган. 

Париж клуби ЕЧЛда «F» гуруҳида «Милан», «Боруссия Дортмунд» ва «Ньюкасл»га қарши баҳс олиб боради.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар