07.09.2023 14:32
2502
Теглар
Лоботка: «Ўзимни 5 млн еврога баҳолайман. Футболчиларни 120 млнга сотиб олиш — бемаънилик» 

Станислав Лоботка трансфер бозоридаги нархларни жуда юқори деб ҳисоблайди.

«Тўғрисини айтсам, ўзимни 5 млн еврога баҳолаган бўлардим. Ҳозирда футболчилар 120 млнгача баҳоланмоқда. Бу — футболчилар учун абсурд қиймат. Ҳамма нарса ҳисобга олинади, лекин мен бу катта рақамларни тушунмаяпман. Бунга шарҳ беришни хоҳламайман.

Менга Неаполь жуда ёқади, бу ердаги одамлар ажойиб ва   мен шу ерда қолишни хоҳлардим. Президент билан учрашдик ва шартномани узайтиришга келишдик. Қўшимча бонуслар билан фаолиятимдаги энг юқори маошга эгаман. Ҳар доим ҳам бонус олмайман, ҳатто 3 ойда бир марта ҳам, лекин бу — Италия (кулади)», — деди «Наполи» яримҳимоячиси Forbes'га берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар