07.09.2023 21:07
3357
Теглар
Евро-2024 саралаш босқичи. Қозоғистон Финландияга мағлуб бўлди

Евро-2024 саралаш босқичи 5-тури доирасидаги дастлабки учрашув якунига етди.

Қозоғистон миллий жамоаси ўз уйида Финландияга қарши майдонга тушиб, минимал ҳисобда мағлуб бўлди. Антманнинг 78-дақиқадаги голи финларга қўшниларимиз устидан ғалаба келтирди – 1:0.

Шу тариқа, Финландия 5 ўйиндан кейин 12 очко билан 1-ўринда бормоқда. Қозоғистон ҳисобида 9 очко бўлиб, қўшниларимиз гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Евро-2024 саралаш босқичи.
H гуруҳи. 5-тур
Қозоғистон – Финландия 0:1

Гол: 0:1 – 78 Антман.
Қозоғистон – Шацкий, Скворцов (Тапалов, 67), Бистров, Марочкин, Алип, Вороговский (Досмагамбетов, 82), Дарабаев (Оразов, 67), Тагиберген, Куат, Зайнутдинов (Чесноков, 82), Аймбетов (Самородов, 46).
Финландия – Градецки, Алхо, Йенсен, Хосконен, Иванов, Нисканен, Шюллер (Камара, 67), Кайринен, Антман (Тэйлор, 85), Пукки (Челльман, 67), Похьянпало.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар