Ван Дейк ван Галнинг сўзлари ҳақида: «Қўшилмайман, бу унинг шахсий фикри»
Нидерландия миллий жамоаси сардори Виржил ван Дейк жамоанинг собиқ бош мураббийи Луи ван Галнинг ЖЧ-2022да Лионель Мессининг чемпион бўлиши аввалдан ўйланган режа экани ҳақидаги сўзлариги қўшилмаслигини маълум қилди.
«Ҳа, собиқ мураббийимизнинг фикрларини ўқидим. Унутмаслик лозимки, бу фақатгина унинг шахсий фикри. Барча ўз фикрига эга. Аммо мен унинг фикрларига қўшилмайман», - дейди ван Дейк.
Қатардаги турнирда ғолиб бўлган Аргентина миллий жамоаси ЖЧ-2022 чоракфиналида Нидерландия билан 2:2 ҳисобини қайд этган, пенальтилар сериясида эса 4:3 ҳисобида устун келганди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина яримфиналда Хорватияни (3:0), финалда эса Францияни (3:3, 4:2) мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди. Месси финалда дубль қайд этганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар