06.09.2023 11:33
3770
Теглар
Уэбб «Сити»нинг «Фулҳэм»га урган иккинчи голи нотўғри ҳисобланганини тасдиқлади

«Манчестер Сити»нинг «Фулхем» дарвозасига киритган иккинчи голи нотўғри ҳисобланган.

Премьер-лига 4-тури доирасидаги ўйинда «шаҳарликлар» 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 5-дақиқада манкунианликлар ҳимоячиси Натан Аке бурчак зарбасидан сўнг рақиб дарвозасига тўп киритди. Тўп офсайдда қолган Мануэл Аканжининг оёқлари орасидан ўтиб, дарвоза тўрига бориб тушди. ВАР такрорни кўриб чиқди ва гол бекор қилинмади. Натижада «Ман Сити» 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганди.

«Вазият аниқ — бу офсайд ҳолати. Менимча, гол бекор қилиниши керак эди. Аканжи дарвозабонга таъсир ўтказганга ўхшади», — деди АПЛ ҳакамлари бошлиғи Ҳовард Уэбб.

Беллашувни Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар