06.09.2023 08:27
483
Теглар
Сака — Англия миллий жамоасининг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси

Букайо Сака Англияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мухлислар 2023 йил якуни бўйича миллий жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида «Арсенал» вингерини танлашди.

22 ёшли Букайо Жуд Беллингем (ўтган мавсумда «Боруссия Д»да ўйнаган, ҳозир «Реал» аъзоси) ва Ҳарри Кейнни (ўтган мавсумда «Тоттенҳэм»да ўйнаган, ҳозир «Бавария» аъзоси) ортда қолдирди. 

Йил давомида Сака Англия сафида 10та ўйинда 7та гол урди. 2022 йилги жаҳон чемпионатида у инглизларнинг 5та ўйинидан 4тасида майдонга тушди ва Эрон (6:2) билан баҳсда баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар