06.09.2023 21:19
4982
Осиё кубоги U23 саралаши. Ўзбекистон Олимпиада-2024 сари йўлни 8:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё кубоги U23 саралаш ўйинлари «Е» гуруҳи баҳсларини йирик ғалаба билан бошлади. 

Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтказилган 1-тур ўйинида Темур Кападзе шогирдлари Афғонистонга қарши саф тортиб, рақибни тор-мор этди. Ўйинда Жасур Жалолиддинов дублга эришган бўлса, захирадан майдонга тушган Ҳусайн Норчаев ҳет-трик қайд этди. Давронов, Одилов ва Ҳамралиев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди – 8:1.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Эрон Ҳонгконг устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. 2-турда Ўзбекистон 9 сентябрь куни Ҳонгконгга қарши ўйнайди.

Маълумот учун, гуруҳ ғолиблари 2024 йили Қатарда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё кубогига йўлланма олади. Қатардаги турнир эса Олимпиада-2024га йўлланма беради.

Осиё кубоги U23. Саралаш. 1-тур
Ўзбекистон U23 – Афғонистон U23 – 8:1

Голлар: 1:0 — 12, Жасур Жалолиддинов, 2:0 — 36, Алибек Давронов, 2:1 — 42, Умид Мусави, 3:1 — 48, Ҳусайн Норчаев, 4:1 — 52, Ҳусайн Норчаев, 5:1 — 54, Жасур Жалолиддинов, 6:1 — 86, Ҳусайн Норчаев, 7:1 — 88, Алишер Одилов, 8:1 — 90, Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов (3. Абдуқодир Ҳусанов, 56), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 9. Улугбек Ҳошимов (22. Алишер Одилов, 82), 10. Жасур Жалолиддинов, 13. Маҳмуд Маҳамаджонов (6. Иброҳимхалил Йўлдошев, 57), 17. Диёр Холматов (19. Ҳусайн Норчаев, 46), 18. Алибек Давронов, 20 Руслан Жиянов (14. Аббосбек Файзуллаев, 46), 23. Абдурауф Бўриев.

Эрон U23 – Ҳонгконг U23 – 3:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар