06.09.2023 08:29
2970
«МЮ»нинг акциялари нархи рекорд даражада тушди

«Манчестер Юнайтед» акциялари нархи рекорд даражада арзонлашди. 

Глейзерлар оиласи улар сўраган нархга мос келадиган таклифлар олишмагани ва шу сабаб клубни сотмоқчи эмаслиги ҳақидаги хабарлардан сўнг манкунианликларнинг акциялари қийматини йўқотди.

Клуб акциялари 21 фоизга арзонлашди. Бу унинг оммавий компания сифатида 11 йиллик фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, бозор капиталлашувида тахминан 700 млн долларга камайди.

Ҳозир «МЮ» 3,9 млрд долларга баҳоланган.

Bloomberg таъкидлашича, Глейзерлар 2025 йилда яна клубни сотишга уриниб кўришлари мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар