06.09.2023 22:24
1024
Теглар
Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзодлар эълон қилинди

«Олтин тўп»нинг твиттердаги расмий саҳифаси мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчисига топшириладиган Kopa Trophy соврини учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, 21 ёшгача бўлган ўйинчилар учун топшириладиган совринга Жамал Мусиала, Жуд Беллингҳем, Антониу Силва, Гави, Элье Ваи, Расмус Ҳойлунд, Алехандро Бальде, Педри, Эдуарду Камавинга ва Хави Симонс даъвогарлик қилмоқда.

Ўтган мавсум ушбу соврин «Барселона» футболчиси Гавига топширилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар