06.09.2023 19:33
1709
Коутиньо Қатар клубига ўтади. «Астон Вилла» футболчини ижарага беради

Филиппе Коутиньо фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, бразилиялик яримҳимоячи «Астон Вилла»дан «Ад-Дуҳайл» клубига ўтади. Англия жамоаси футболчини Қатар клубига ижарага беришга қарор қилди. «Ад-Дуҳайл» Коутиньонинг маошини ўз бўйнига олади. 

Аввалроқ, Филиппе «Бешиктош» ва «Бетис»га рад жавобини бергани хабар қилинганди.

31 ёшли футболчи ўтган мавсум АПЛда 20 ўйинда битта голга муаллифлик қилганди.

Маълумот учун, «Ад-Дуҳайл» ОЧЛ гуруҳ босқичида «Ан-Наср», «Персеполис» ва «Истиқлол» билан бир гуруҳдан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар