06.09.2023 11:34
4503
Теглар
Фостер: «Санчо Фергюсон қўл остида шундай қилганида, «МЮ»да бошқа ўйнамасди»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Бен Фостер жамоа яримҳимоячиси Жейдон Санчонинг хатти-ҳаракатини танқид қилди. 

Премьер-лиганинг 4-туридан ўрин олган «Арсенал»га (1:3) қарши ўйинда Санчо қайдномага киритилмаган, бош мураббий Эрик тен Ҳаг ўз қарорини Жейдон машғулотларда яхши ишламагани билан изоҳлаганди. Бунга жавобан англиялик футболчи ижтимоий тармоқларда бош мураббийни ноҳақ муносабатда айблаб чиқди: «Мен узоқ вақтдан бери айбсиз айбдорман. Машғулотларда бор кучимни сарфладим, ҳамма ўқиганингизга ишонманг. Ишончим комилки, бошқа сабаблар ҳам бор эди».

«Агар Жейдон Санчо Алекс Фергюсон қўл остида шундай қилганида, у «Юнайтед»да бошқа ҳеч қачон ўйнай олмасди. Уни машғулот майдонига ҳам қўйишмасди. Тугади, дўстим.

Бундай гаплар ёрдам бермайди. Бу янгиликларнинг кўтарилишига олиб келади. Ҳамма Санчо ва тен Ҳаг билан нима бўлганини билишни хоҳлайди — мураббий кийим алмаштириш хонасида бошқарувни йўқотдими? Санчо бу ҳафта қандай машғулот ўтказди?» — деди Фостер The United Stand'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар