06.09.2023 16:37
1794
Демарай Грэй «Ал-Иттифоқ» футболчисига айланди – Романо 

«Эвертон» футболчиси Демарай Грэй фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Ал-Иттифоқ» клуби Грэйни 10 миллион долларга сотиб олиш бўйича «Эвертон» билан келишувга эришган. 27 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Жидда клуби билан 2027 йилга қадар шартнома имзолайди.

Стивен Жеррард мураббийлигидаги жамоа бунгача Жордан Ҳендерсон, Мусса Дембеле, Витиньо, Вейналдум сингари ўйинчилар билан шартнома имзолаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар