«Севилья»дан «Ал-Ҳилол»га ўтган Яссин Буно «Бавария» клуби таклифини қабул қилмагани сабабини маълум қилди.
«Бавария» мени ўз сафига қўшиб олиш учун «Севилья» билан алоқада эди. Улар тез орада таклиф жўнатишларини айтиб, мендан кутиб туришни сўрашди. Ўша пайтда Мюнхен клубининг бошқа номзодларни кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар ҳам тарқалганди. Кўп ўтмай, «Бавария» мени фақат ижара асосида таклиф этмоқчи эканини тушундим.
Тан олиш лозим, ҳозирда клублар менга ўхшаган 32 ёшли ўйинчилар учун катта маблағ сарфлагиси келмайди. Бу фақат «Бавария»га тегишли эмас, бошқа клублар ҳам шундай. Мен «Севилья»дан бошқа жамоага ўтишни кутаётганимда «Ал-Ҳилол»дан яхши таклиф олдим ва Саудия Арабистонига йўл олдим», - дейди марокашлик дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд клуби Яссин Буну трансфери учун испан клубига бонуслар билан бирга 21 миллион евро тўлайди. Голкипер билан 3 йиллик шартнома имзоланган.