05.09.2023 15:02
3890
Ўзбекистон кубоги. Яримфинал учрашувлари санаси эълон қилинди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат кубоги яримфинал учрашувлари санасини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасидан ўрин олган «Насаф» - «Динамо» ҳамда ОКМК - «Навбаҳор» учрашуви 19 октябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади. Финал йўлланмаси учун Қарши ва Олмалиқда ўтказиладиган баҳслар бир ўйиндан иборат бўлади.

Финал беллишуви эса 12 ноябрь куни Қаршидаги «Марказий» ўйингоҳда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «Насаф» клуби кубокнинг амалдаги соҳиби саналади. Жамоа «Динамо»ни мағлуб эта олса, финални ўз майдонида ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар