05.09.2023 16:30
914
Теглар
«Вильярреал» Сетьенни истеъфога чиқарди

«Вильярреал» клуби Ла Лига 4-туридан кейин Кике Сетьенни истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, испаниялик мутахассис Ла Лигадаги муваффақиятсиз старт сабабли истеъфога чиқарилган. Жамоа раҳбарияти Сетьен ва унинг мураббийлар штабига ўтган мавсумда клубни қийин вазиятда қабул қилиб олгани учун миннатдорчилик билдирган.

«Сариқ сув ости кемаси» Ла Лиганинг дастлабки 4 турида 3 мағлубият ва бир ғалаба қайд этган. «Вильярреал» ҳозирда турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Сетьен ўтган мавсум октябрь ойида «Вильярреал» бош мураббийига айланганди. Мавсум якунида жамоа 5-ўринни эгаллаб, Европа лигасига йўлланма олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар