05.09.2023 11:39
1300
Теглар
Трент ва Грилиш Англия миллий жамоасининг сентябрдаги ўйинларини ўтказиб юборади

Трент Александр-Арнолд Англия миллий жамоасининг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади.

«Ливерпуль» ҳимоячиси Гарет Саутгейт жамоасига Евро-2024 саралашида Украинага қарши ўйин ва Шотландия билан ўртоқлик баҳси учун чақирилган эди.

АПЛ 4-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши ўйинда (3:0) Трент сонидан жароҳат олди. Жароҳатнинг қанчалик жиддийлиги ҳозирча номалум, аммо «Ливерпуль» клуби ва миллий жамоа шифокорлари футболчини таркибдан чиқариш керак деган қарорга келишди.

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Жек Греалиш ҳам сонидан олган жароҳати сабаб миллий жамоага ёрдам бера олмайдиган бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар