05.09.2023 13:39
3290
Темур Кападзе: «Афғонистон ҳақида маълумотимиз йўқ»

Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Кубоги саралаши олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Саралаш босқичига яхши тайёргарлик кўрдик. 3та ўйин кутяпти. Керакли очколарни қўлга киритиб, мақсадимиз сари биринчи қадамни ташлаймиз. 

Дастлабки рақибимиз — Афғонистон. Афсуски, бу жамоа ҳақида деярли маълумот топа олмадик. Уларнинг ўйинлари бўйича видеоматериаллар йўқ. Аммо футболчиларимизнинг маҳорати ғалаба қозонишга етади.

Йигитларга Афғонистонда ҳам футбол ривожланаётганини, кўп ўйинчилари Эрон чемпионатида ўйнаётгани ҳақида гапирдим. Ўйлайманки, руҳий томондан бўшашиш бўлмайди.

Футболчилар ҳар хил вақтда йиғилишди. Муҳими, ҳаммаси соғ-саломат. Ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. 3та ўйинимиз бориб, шу сабаб ротация ҳам бўлади.

Ўйинлар «Жар» стадионида бўлиши? Ҳа, буни ўзимиз анча аввал ҳал қилганмиз. Майдон ҳолати яхши», — дейди бугун 42 ёшини қаршилаётган мутахассис. 

Ўзбекистон U-23 Эрон, Ҳонконг ва Афғонистон билан Е гуруҳидан ўрин олган. Ушбу гуруҳ ўйинлари Тошкентда ўтказилади.

Кападзе жамоаси саралашни 6 сентябр куни Афғонистонга қарши баҳс билан бошлайди. Беллашув «Жар» стадионида 19:00да старт олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар