Россия клуби Машариповга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Жалолиддин Машариповга Россия клуби қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Иван Карповнинг инсайдига кўра, Москванинг «Локомотив» клуби ўзбекистонлик 30 ёшли яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Машарипов «Ан-Наср» билан хайрлашгач, ҳозирда эркин агент саналади. Жалолиддин 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси сафида АҚШдаги йиғинга жўнаб кетди.
Маълумот учун, Россия Премьер-лигасида трансфер ойнаси 14 сентябрь куни ёпилади. «Локо» РПЛда 7-турдан кейин 6-ўринда бормоқда.
Аввалроқ, Машариповга Туркиянинг «Трабзонспор» клуби қизиқиш билдираётгани, шунингдек, унга Эроннинг «Персиполис» клубидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар