05.09.2023 16:29
2072
Теглар
Эрон U-23 Oлимпиадага чиқса, футболчилар ҳарбий хизматдан озод қилинади

Эрон U-23 миллий жамоаси бош мураббийи Ризо Инояти Осиё Кубоги саралаши олдидан ўтказилган матбуот анжуманида бир қатор ўз фикрларини билдириб, бир қатор саволларга жавоб берди.

«Жамоамиз учун ҳеч қайси мусобақа осон ўтмаган. Биринчи ўйинимиз Ҳонгконгга қарши ўтади. Ушбу баҳс ҳам ўзига яраша қийин бўлади. Илк қадам барча учун муҳим. Шундай экан бор эътиборимизни 1-турга қаратамиз. Ўзимизга яраша режаларимиз бор. Фокусимиз Ҳонгконг билан ўйинга қаратилган. Барча жамоаларга қарши алохида режа билан келганмиз. Ўйиндан ўйинга кичик ўзгаришлар рўй бериши мумкин. 

Олимпиадага йўлланма қўлга киритилса, футболчилар ҳарбий хизматдан озод бўлиши тўғри. Лекин биз учун жамоани шакллантириш ва шу орқали ютуқларга сазовор бўлиш кўпроқ аҳамиятга эга. 

Ҳонгконг номаълумлиги билан бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Ўйлайманки сюрпризлар бўлмайди. 

Ўзбекистонда футбол яхши ривожланиб келмоқда. 23, 20 ва 18 ёшгача бўлган ўйинчилар яхши натижалар кўрсатишмоқда. Бу, албатта, қаттиқ меҳнатнинг самараси», — дейди эронликлар устози Ризо Инояти.

Эрон ёшлари саралашдаги иштирокини 6 сентябрда Ҳонгконгга қарши ўйин билан бошлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар