05.09.2023 19:14
2049
Теглар
«АҚШ ва Мексика кучли миллий жамоалардан саналади». Азизжон Ғаниев Америка сафари олдидан

Ўзбекистон миллий жамоаси АҚШдаги йиғинга жўнаб кетиш олдидан Тошкентдаги «Жар» стадионида машғулот ўтказди. Унда миллий жамоага жалб қилинган БААнинг «Шабоб Ал-Аҳли» клуби яримҳимоячичи Азизжон Ғаниев ҳам иштирок этди. Журналистлар сафар олдидан унинг фикрлари билан қизиқишди.

«Миллий жамоа йиғини бошланди. Кайфиятлар аъло даражада. Бўлажак рақибларимиз АҚШ ва Мексика кучли миллий жамоалардан саналади. Уларга қарши чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Клубдаги фаолиятимдан қониқяпман. Чемпионатни ажойиб тарзда бошлаб олдик. 

Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Ўндан ортиқ собиқ жамоадошларим шу ерда, ҳаммаси билан яна бирга эканимиздан хурсандмиз. Сафаримиз узоқ бўлади, ўйинларга тайёр бўламиз», - дея Азизжон Ғаниевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.  

Маълумот учун, Сречко Катанец бошчилигидаги миллий жамоамиз 9 сентябрь куни АҚШ, 12 сентябрда эса Мексика миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйинлар АҚШнинг Сент-Луис ва Атланта шаҳарларида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар