05.09.2023 09:46
10054
Антони Бразилия миллий жамоасидан четлатилди, ўрнига Жезус чақирилди

Антони сентябр ойидаги ўйинлар учун Бразилия миллий жамоасидан четлатилди.

«Манчестер Юнайтед» вингери Боливия ва Перуга қарши баҳсларга чақирилганди, бироқ Бразилия футбол конфедерацияси сайтида унинг ўрнига Габриэл Жезус («Арсенал») учиб келиши ҳақида хабар пайдо бўлди.

«Антони билан боғлиқ, душанба куни (04.09) маълум бўлган ва тергов қилиниши керак бўлган фактлар нуқтайи назаридан эҳтимолий қурбон, футболчи, миллий жамоа ва Бразилия футбол конфедерациясини ҳимоя қилиш учун маълум қиламизки, спортчи таркибдан четлаштирилди», — дейилади баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, Антони севгилисига зўравонлик қилишда айбланмоқда. Манчестер полицияси тергов ишларини олиб бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар