04.09.2023 15:52
4251
Теглар
Яхшибоев миллий жамоа йиғинига иштирок эта олмайди. Унинг ўрнига Исмоилов чақирилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг сентябрь ойидаги йиғини учун чақирилган Жасур Яхшибоев Сречко Катанец машғулотларида қатнаша олмайдиган бўлди.

ЎФА хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоасидан чақирув олган Жасурбек Яхшибоев оилавий сабабларга кўра йиғинда иштирок этолмаслиги маълум бўлган. Унинг ўрнига жамоага «Навбаҳор» футболчиси Аброр Исмоилов жалб этилди. 

Яхшибоев жорий мавсум «Навбаҳор» сафида Суперлигадаги 14 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси АҚШдаги йиғин доирасида 9 сентябрь куни АҚШ, 12 сентябрь куни эса Мексикага қарши саф тортади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар