04.09.2023 11:22
3104
Тен Ҳаг: «Гарначонинг голида офсайд йўқ эди, Ҳойлунд йиқитилганда пенальти бўлди, «Арсенал» гол урганида Эвансга нисбатан қоида бузилди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 4-туридан ўрин олган «Арсенал» (1:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Менимча, тўғри ўйнадик, аммо ҳаммаси бизга қарши эди. Бундай ҳолда ғалаба қозонолмайсиз. Ғалаба учун бироз кўпроқ омад керак.

Гарначонинг голида офсайд бўлмади. Офсайд чизиғини чизишда нотўғри бурчак танланди. Ҳойлунд йиқитилганда пенальти бўлиши керак эди ва биз тўп ўтказиб юборганимизда эса Эвансга нисбатан аниқ қоидабузарлик бўлди.

Имкониятлардан фойдаланиш, тўп ўтказиб юбормаслик керак, дейишингиз мумкин. Лекин ўйинимиздан мамнунман, бу олдинга қадам бўлди.

Гарначонинг голи бекор бўлишини қабул қилишимиз керак, лекин гап қайси бурчак танланганида. Мен у ерда офсайдни кўрмаяпман. Бироқ натижа ўзгармайди. Буни қабул қилиш керак.

Мавсумни яхшироқ бошлашни истардим. Биринчи ўйинда ўзимиз эмасдик, бизга омад керак эди. «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда ва бугун пенальти тепишимиз керак эди. Яхши лаҳзаларни, яхшиланиш тенденциясини кўряпман. Халқаро ўйинлар учун танаффусдан кейин ҳам давом этамиз.

Яхшиланишимиз керак, ўтган мавсумда ҳаммани мағлуб эта олишимизни кўрдик. Ҳаммасини деталлар ҳал қилди, бугун ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Агар Гарначонинг голи ҳисобланганида, ғалаба қозонган бўлардик», — деди манкунианликлар устози Sky Sports эфирида.

Эслатиб ўтамиз, беллашувда «МЮ»нинг 88-дақиқадаги голи бекор қилинди, «Арсенал» эса 90+6 ва 90+10-дақиқаларда тўп киритиб ғалабани илиб кетди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар