«Севилья» Рамос қайтганини эълон қилди
Серхио Рамос Ла Лигага қайтди.
«Севилья» клуби расмий сайти испаниялик 37 ёшли ҳимоячи 18 йилдан кейин эркин агент сифатида жамоага қайтганини эълон қилди.
Рамос ёзда «ПСЖ»ни тарк этгач, ҳозирга қадар эркин агент саналарди. У Туркия клублари ва «Ал-Иттиҳод» билан музокара олиб борган бўлса-да, якунда собиқ клуби саналмиш «Севилья»га қайтишга қарор қилган.
У 2005 йилда «Севилья»дан «Реал» сафига ўтган эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар