04.09.2023 16:57
2328
Теглар
Погба яна жароҳат олди 

«Ювентус» бош мураббийии Массимилиано Аллегри жамоа яримҳимоячиси Поль Погба «Эмполи»га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олганини маълум қилди.

Франциялик футболчи 62-дақиқада захирадан майдонга туширилган эди. 

«Ҳозирча аниқ маълумотга эга эмасмиз. У сонининг орқа қисмидан оғриқни ҳис қилди. Тиббий текширувлар натижасини кутамиз. Барчаси жиддий эмас деб умид қиламан. Поль майдонга тушгач, сўнгги ярим соат ичида юқори даражада тўп сурди», - дея Аллегрининг сўзларини келтирган Football Italia.

Маълумот учун, Поль ўтган мавсум жароҳати сабабли бор йўғи 10та ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмаганди. 

Аввалроқ, унга Саудия Арабистони клубларидан таклиф борлиги маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар