04.09.2023 23:27
949
Ндомбеле ва Санчес «Тоттенҳэм»дан «Галатасарой»га ўтди

«Тоттенҳэм» аъзолари Давинсон Санчес ва Танги Ндомбеле фаолиятини Туркияда давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, ушбу ўйинчилар «Галатасарой»га ўтиш бўйича келишувга эришилган. Турк клуби ҳимоячи Давинсон Санчес трансфери учун Лондон клубига 15 миллион евро тўлайди.

Яримҳимоя чизиғи вакили Ндомбеле эса Истанбул клубига бир йиллик ижарага берилади. Томонлар тез орада бу ҳақда расман эълон қилиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар