04.09.2023 10:09
4835
«Ишонманг». Тен Ҳаг Санчони машғулотларда яхши ишламагани учун қайдномага киритмаганини айтди, футболчи буни ёлғон деб атади

Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед» машғулотларида яхши ишламаётгани ҳақидаги гапларни ёлғон деб атади.

Яримҳимоячи АПЛ 4-туридан ўрин олган «Арсенал»га (1:3) қарши ўйин учун қайдномага киритилмади. Бош мураббий Эрик тен Ҳаг бунга Санчо машғулотларда уни ҳайратда қолдирмагани, яхши ишламаганини сабаб қилиб кўрсатди. 

«Илтимос, ўқиган ҳамма нарсангизга ишонманг! Мен одамларга мутлақо ёлғон гапларни айтишга йўл қўймайман — бу ҳафта машғулотларда бор кучимни сарфладим. Ишончим комилки, қайдномага кирмаслигимнинг бошқа сабаблари ҳам бор эди, узоқ вақт давомида мен айбдор бўлдим, лекин бу адолатдан эмас!

Мен фақат юзимда табассум билан ўйнашни ва жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Мураббийлар штабининг барча қарорларини ҳурмат қиламан, ажойиб шериклар билан ўйнайман ва бунинг учун миннатдорман. Нима бўлишидан қатъи назар, таркибга кириш учун курашишда давом этаман», — деб ёзди Санчо «твиттер»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар