04.09.2023 13:24
588
Артета Партининг бир неча ҳафтага сафдан чиққанини тасдиқлади

Микель Артета Томас Партининг узоқ муддатга сафдан чиққанини истисно этмади.

Ганалик яримҳимоячи машғулотларда олган жароҳати сабаб «Манчестер Юнайтед»га (3:1) қарши ўйинда иштирок этмади. «Арсенал» аъзоси Гана миллий жамоасининг бўлажак ўйинларини ҳам ўтказиб юборади.

«Жароҳат яхши кўринмади. Менимча, у бир неча ҳафтага сафдан чиқди.

Бу — кўпроқ сон билан боғлиқ муаммо, аммо бошқа нимадир бўлиши ҳам мумкин», — дея лондонликлар устозининг сўзларини келтиради ESPN.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар