03.09.2023 16:57
4265
Роналду: «850-гол – ҳали якун эмас» 

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Про лигаси 5-тур доирасидаги «Ал Ҳазм»га қарши баҳсда (5:1) гол иккита ассистни амалга оширди. 

Шу тариқа португалиялик футболчи профессионал фаолиятидаги 850-голини киритишга муяссар бўлди. Ўйиндан сўнг «инстаграм» тармоғида бу борада фикрини билдирди.

«Яна бир ажойиб жамоавий ғалабага эришдик. Кучайишда давом этамиз. Олға, «Ан-Наср»! 

Фаолиятимдаги 850-гол – ҳали якун эмас», дея пост қолдирган 38 ёшли ҳужумчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар