03.09.2023 16:27
2183
Ҳойлунд Гринвуднинг, Байиндир Де Хеанинг рақамини танлади, Гарначо 17-рақамни олди

«Манчестер Юнайтед» янги ўйинчиларининг рақами маълум бўлди.

Ҳужумчи Расмус Ҳойлунд 11-рақамни танлади. Бу рақам Мэйсон Гринвудга тегишли эди. 

Туркиялик янги дарвозабон Олтой Байиндир 1-рақамни танлади. Бу рақам бунгача Давид Де Хеага тегишли эди.

Алехандро Гарначо эса 49-рақамни 17-рақамга алмаштирди. 

Испаниялик ҳимоячи Серхио Регилон 15, Жонни Эванс – 35-рақамни танлади.

 Софьян Амрабатнинг янги жамоасидаги рақами ҳозирча номаълум.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар