03.09.2023 17:42
2125
Теглар
«Динамо» – жорий мавсумда мағлуб бўлмаган ягона жамоа

Ўзбекистон кубоги яримфиналига йўлланма олган «Динамо» жамоасининг мағлубиятсиз серияси давом этмоқда.

Самарқанд жамоаси кубок чоракфинали доирасида «Олимпик»ни мағлуб (4:3) этиб, яримфиналга йўлланма олиш билан бирга Ўзбекистон чемпионати ва кубоги доирасидаги мағлубиятсиз сериясини 21та ўйинга етказди. 

Про лига иштирокчиси саналмиш Вадим Абрамов шогирдлари сўнгги марта 2022 йил Суперлига доирасида 3 ноябрь куни Қаршида «Насаф»га мағлуб (0:1) бўлганди ва ҳозирга келиб «Динамо» жамоасининг мағлубиятсиз серияси 10 ойга етди. Кўҳна шаҳарликлар 21 ўйиннинг 15тасида ғалаба, қолган 6тасида дуранг қайд этган. «Динамочилар» Про лигада ҳам мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди. 

Маълумот учун, жорий мавсум Суперлигада «Нефтчи» клуби ҳали ютқазмаган. Фарғоналиклар жорий мавсум фақат бир марта – Ўзбекистон кубоги доирасида «Металлург»га мағлуб бўлган – 1:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар