03.09.2023 17:29
402
Теглар
Анчелотти «Реал»даги ғалабалар сони бўйича Зиданга етиб олди

Ла Лига 4-тури доирасида «Реал» «Хетафе» устидан ғалабага (2:1) эришди.

Ушбу муваффақият Карло Анчелоттининг «Реал» мураббийлиги остидаги 172-ғалабаси бўлди. 

Шу тариқа, Анчелотти Мадрид клубидаги ғалабалари сони бўйича Зиданга етиб олиб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Бу борадаги рекорд Мигель Муньосга тегишли – 357та ғалаба.

Маълумот учун, Анчелотти бошқарувида «Реал» Ла Лигада 111та, ЕЧЛда 36та, Испания кубогида 17та, клублар ўртасидаги ЖЧда 4та, Европа Суперкубоги ва Испания Суперкубогида 2тадан ғалабага эришган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар