03.09.2023 16:07
1387
Теглар
«Ал-Аҳли» ва «Ал-Иттиҳод» 7 сентябрга қадар Погбани Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга кўндирмоқчи

Саудия Арабистонининг икки клуби Поль Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, Жидданинг «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Аҳли» клубилари «Ювентус»нинг франциялик яримҳимоячиси трансфери учун кураш бошлаган.

Клублар 7 сентябрга қадар Погбани Саудияга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи. Шу куни Саудия Про лигасида трансфер ойнаси ёпилади.

Қайд этилишича, Погба А Серияда қолишни истаётган бўлса-да, Турин клуби яхшироқ таклифларни кўриб чиқмоқчи. Футболчининг амалдаги келишуви 2026 йилга қадар имзоланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар