03.09.2023 00:13
968
Теглар
Улуғбек Рашидов — кетма-кет икки бор Гран-При турнирида ғолиб бўлган илк ўзбек таэквондочиси

Париж шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи куни Ўзбекистон миллий жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

-68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритди. У муросасиз кечган финал жангида бразилиялик Эдивак Понтес устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Таъкидлаш керакки, Рашидов бу билан кетма-кет икки бор Гран-при турнирида ғалаба қозонган илк ўзбек таэквондочисига айланди. Улуғбек 3 ой аввал Рим Гран-присида ҳам зафар қучганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар