02.09.2023 01:18
4575
Теглар
Саудия Про лигаси. «Ал Ҳилол» 7та гол урилган драматик баҳсда «Ал Иттиҳод»ни мағлуб этди, Митровичда ҳет-трик

Саудия Арабистони чемпионатининг 5-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ал Иттиҳод» «Ал Ҳилол»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозона туриб аламли мағлубиятга учради.  

Ромариньо, Бензема ва Ҳамдаллаҳнинг голларига Митрович ҳет-триги билан жавоб берди. Ғалаба тўпини Салим Ад Досари киритди. 

«Ҳилол» очколарини 13тага етказиб, пешқадамга айланди. Амалдаги чемпион 12 очко билан 2-поғонага тушди. 

Саудия Про лигаси. 5-тур
Ал Иттиҳод — Ал Ҳилол 3:4

1 сентябр, Абдулла ал Файсал номидаги стадион
Голлар: Ромариньо (16), Бензема (38), Ҳамдаллаҳ (45+8) — Митрович (20, 60, 65 пенальти), Ад Досари (71).
Ал Иттиҳод – Гроэ, Ал Олайян (Кадеш, 67), Хавсави (Ал Ҳавсави, 82), Шараҳили, Бамасуд (Аш Шенгити, 67), Канте, Фабиньо, Коронадо (Жота, 60), Бензема, Ромариньо (Ал Жамаан, 81), Ҳамдаллаҳ.
Ал Ҳилол – Буну, Абдулҳамид, Кулибали, Ал Булайҳи, Аш Шаҳрони (Носир Ад Досари, 86), Милинкович-Савич, Канно (Микаэл 46, Ал Фараж 87), Невеш, Салим Ад Досари, Малком (Ал Бурайк, 90+9), Митрович.
Огоҳлантиришлар: Ҳавсави (41), Бамасуд (63), Ал Булайҳи (88).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар