02.09.2023 16:26
4305
Кейн Левандовскига тегишли Бундеслига рекордини янгилай оладими? Роберт фикр билдирди

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ҳарри Кейннинг Бундеслигада бир мавсумда гол уриш бўйича рекордни янгилаш имкониятини баҳолади. 

«Рекордимни албовар қилмас натижа эди, деб ўйлайман. Кейн — ажойиб футболчи, аммо Бундеслига ҳам осон чемпионат эмас. Менимча унга бироз вақт керак, лекин олдиндан бирон нарса дейиш қийин.

Герд Мюллернинг 40 йиллик рекордини янгилаш ҳақида умуман ўйламаганман. Буни қандай амалга оширганимни бугун тушунтириб беролмайман», — дея Левандовксининг сўзларини келтиради Bild нашри.  

Эслатиб ўтамиз, «Бавария»да ўйнаган польшалик форвард 2020/21 йилги мавсумда Бундеслигада 41та гол уриш орқали турнир рекордини ўрнатганди.  

Маьлумот учун, Ҳарри Кейн шу ёзда мюнхенликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади ва янги мавсум Бундеслигадаги 2 ўйиндаёқ 3та гол уришга улгурди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар