01.09.2023 13:23
1154
«Тоттенҳэм» ва «Эвертон»нинг собиқ яримҳимоячиси Сигурдссон Дания клубига ўтди

Гильфи Сигурдссон «Люнгбю» аъзосига айланди. 

Исландиялик 33 ёшли яримҳимоячи Дания клуби билан бир йиллик битим тузди. 

Сигурдссон «Ҳоффенҳайм», «Тоттенҳэм» ва «Эвертон»даги ўйинлари билан машҳур. 

Гильфининг сўнгги клуби «Эвертон» эди, аммо у 2021 йил май ойидан бери майдонга тушмаган. Сабаби — яримҳимоячи педофилияда шубҳага олингани учун мерсисайдликлар уни четлатишганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар