01.09.2023 11:01
4582
Теглар
Ҳоланд Роналдунинг натижасини такрорлади

Эрлинг Ҳоланд бир мавсумда эришилган индивидуал совринлар бўйича Криштиану Роналдунинг натижасини такрорлади.

«Манчестер Сити» ҳужумчиси УЕФА талқини бўйича 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У аввалроқ Англия Футбол Журналистлари Ассоциацияси ва Профессионал футболчилар иттифоқи (PFA) томонидан ҳам шундай совринларни қўлга киритганди. 

Бир йил ичида юқоридаги 3та совринни қўлга киритган охирги футболчи Криштиану Роналду (2008 йил) бўлган. Ўша йили у илк бор «Олтин тўп»ни ҳам ютган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар