01.09.2023 21:54
1199
«МЮ» Эванс билан бир йиллик шартнома имзолади

«Манчестер Юнайтед» собиқ аъзоси Жонни Эванс клуб билан бир йиллик шартнома имзолади. 

35 ёшли шимолий ирландиялик марказий ҳимоячи 2024 йилнинг ёзига қадар «МЮ» шарафини ҳимоя қилади. У 8 йил ўтиб, жамоага расман қайтди.

Эванс «МЮ» тарбияланувчиси саналиб, 2006-2015 йиллар давомида клуб шарафини ҳимоя қилган. У ўтган мавсум «Лестер» сардори сифатида тўп суриб, мавсум якунида эркин агентга айланганди.

Аввалроқ, жамоа ҳимоячиси Рафаэль Варан жароҳат олиб, камида бир ойга сафдан чиққани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар