02.09.2023 00:16
1349
Теглар
Коло Муани – «ПСЖ» футболчиси

«Айнтрахт» ҳужумчиси Рандаль Коло Муани фаолиятини Францияда давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «ПСЖ» Коло Муани трансфери бўйича «Айнтрахт» билан келишувга эришган. Француз клуби Франция миллий жамоасининг 24 ёшли форварди учун 90 миллион (75+15) евро тўлайди. Футболчи парижликлар билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Рандаль ўтган мавсум Бундеслигада 32 ўйинда 15та гол муаллифига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар