01.09.2023 17:37
1465
«Брайтон» «Барселона»дан Ансу Фатини ижарага олганини эълон қилди

«Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

«Брайтон» клуби Испания миллий жамоаси ҳужумчисини бир йиллик ижарага олганини эълон қилди. 

20 ёшли футболчининг «Брайтон»га ўтишида жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби асосий омил бўлган.

Аввалроқ, Фати «Тоттенҳэм»га ўтишга қарор қилгани, аммо «шпорлар» «Барселона» билан трансфер бўйича келиша олишмагани ҳақида хабар берилганди. «Брайтон» испаниялик вингерни Лондон клубидан илиб кетди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар