01.09.2023 19:41
1823
Амрабат «МЮ»га ўтмоқда. «Фиорентина» билан келишувга эришилди

«Манчестер Юнайтед» трансфер ойнасининг сўнгги кунида яримҳимоя чизиғини кучайтиришга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «МЮ» ва «Фиорентина» Амрабат трансфери бўйича келишувга эришди. Инглиз клуби марокашлик яримҳимоячини 20+5 миллион еврога сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олади. Бунинг учун Флоренция клубига 10 миллион евро тўланади.

Марокаш миллий жамоасининг 27 ёшли футболчиси Италияда тиббий кўрикдан ўтади. 

Маълумот учун, Софьян ЖЧ-2022да Марокаш миллий жамоаси билан 4-ўринни эгаллаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар