01.09.2023 22:26
761
Ҳадсон-Одои «Челси»дан «Ноттингҳем Форест»га ўтди

Каллум Ҳадсон-Одои «Челси» билан хайрлашди.

Англиялик 22 ёшли вингер «Ноттингҳем Форест» билан 3 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоасида 14-рақам остида тўп суради.

Каллум ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Байер»да ўтказиб, Бундеслигада 14та ўйин ўтказганди. 

Аввалроқ, футболчи «Фулҳэм» билан музокара ўтказаётгани хабар қилинганди. Ҳадсон-Одои «Челси» тарбияланувчиси саналиб, 2017-2022 йиллар давомида Лондон клубининг асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар