31.08.2023 22:42
2830
Ўзбекистон кубоги. 7та гол киритилган 120 дақиқалик ўйинда «Динамо» «Олимпик»ни мағлуб этиб, дастлабки яримфиналчига айланди

Ўзбекистон кубоги чоракфинали доирасидаги дастлабки учрашув Самарқандда бўлиб ўтди.

Про лига иштирокчиси «Динамо» Суперлига вакили «Олимпик»ни қабул қилди. Ўйиннинг асосий вақти давомида Темур Кападзе шогирдлари икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишса-да, Вадим Абрамов шогирдлари икки марта ҳам ҳисобни тенглаштириб, баҳс қўшимча таймларда давом этадиган бўлди – 2:2.

101-дақиқада Кожо Жоэль дублга эришиб, Самарқанддаги стадионни ларзага келтирди – 3:2.

107-дақиқада эса Кожонинг ўрнига захирадан майдонга тушган Муҳаммадбобур Асадуллаев бир дақиқа ҳам ўтмай, суперкамбэкка ҳисса қўшди – 4:2.

112-дақиқада эса Алишер Одилов жамоасининг 3-голини киритиб, ўйинга интригани қайтарган бўлса-да, «Динамо» ғалабани сақлаб қолди – 4:3.

Шу тариқа, «Динамо» «Пахтакор»дан кейин «Олимпик»ни ҳам турнирдан чиқариб юбориб, дастлабки яримфиналчига айланди.

Ўзбекистон кубоги. 1/4 финал 
«Динамо» – «Олимпик» 4:3

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Голлар: Саидазамат Мирсаидов, 16 (0:1), Жоэл Кожо, 44, (1:1), Алишер Одилов, 49 (1:2), Абубакир Мўйдинов, 78 (2:2), Жоэл Кожо, 101 (3:2), Муҳаммадбобур Асадуллаев, 107 (4:2), Алишер Одилов, 112 (4:3).
«Динамо»: 25.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Францис Нарх, 10.Жоэль Кожо, 15.Дерик Эдияа, 17.Салим Мустафоев (с), 18.Дилшод Раҳматуллаев, 27.Муроджон Тошматов, 30.Абубакир Мўйдинов, 44.Душан Мийич, 70.Хуршидбек Убайдуллаев.
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 5.Достон Фотеев, 9.Хазратжон Турсунқулов, 11.Юдаи Коике, 14.Баҳодир Насимов, 16.Бобур Мадаминов, 22.Мирғиёс Сулаймонов, 33.Валерий Акопов, 99.Муҳаммадбобур Асадуллаев.
«Олимпик»: 1.Шукрон Юлдашев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 9.Шаҳзод Акрамов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 14.Элдор Бегимов, 17.Темур Мамасидиқов, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасурбек Жалолиддинов (с), 44.Асадбек Раҳимжонов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар