31.08.2023 19:51
967
Теглар
Роналду Саудия Арабистонида ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Саудия Про лигасида август ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши ўйинчиси эълон қилинди.

Унга кўра, «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Португалиялик 38 ёшли голеадор август ойида чемпионатда 5та гол ва 2та ассист қайд этди.

Соврин учун Роналдудан ташқари, Игор Коронадо («Ал-Иттиҳод»), Риёд Маҳрез («Ал-Аҳли») ва Малком («Ал-Ҳилол») ҳам даъвогарлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар