31.08.2023 09:41
9506
Роналду миллий чемпионатлардаги голлар сони бўйича жаҳон рекордчисига айланди

Криштиану Роналду миллий чемпионатларда гол уриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги «Аш Шабоб»га (4:0) қарши ўйинда «Ан Наср» ҳужумчиси дубль қайд этиб, миллий лигалардаги 516 ва 517-тўпларини киритди.

Унинг 517та голидан 3таси Португалия лигаси («Спортинг»), 103таси Премьер-лига («Манчестер Юнайтед»), 311таси Ла Лига («Реал»), 81таси А Серия («Ювентус») ва 19таси Саудия Про лигасига тўғри келади. 

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) маълумотларига кўра, Роналду бу борада Йозеф Бицан ва Ференц Пушкашни (515тадан гол) ортда қолдириб, энг яхши тўпурарга айланди.

Миллий чемпионатларда атиги 3 футболчи 500тадан гол уришни уддалаган. Бу довонга яқин турган Лионель Месси ҳисобида 496та гол бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар