31.08.2023 12:23
723
Теглар
Роналду, Маҳрез ва Малком — Саудия Про лигасида ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар

Криштиану Роналду Саудия Арабистонида ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар қаторидан ўрин олди. 

Саудия Про лигаси август ойининг энг яхши футболчиси совринига номзодларни эълон қилди: Криштиану Роналду («Ан Наср»), Игор Коронадо («Ал Иттиҳод»), Риёз Маҳрез («Ал Аҳли») ва Малком («Ал Ҳилол»)

Август ойида португалиялик форвард Саудия Арабистони чемпионатида 3та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Коронадо ҳисобида 4та ўйин, 3та гол ва 2та ассист бор. 

Малком август ойида 4та ўйинда майдонга тушиб, 4та тўп киритди ва 1та голга ассистентлик қилди. Маҳрез эса 4та баҳс ўтказиб, 2тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар