31.08.2023 09:12
3868
Теглар
Фати фаолиятини «Брайтон»да давом эттиради — Романо

Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттиради.

«Барселона» вингери «Брайтон»га ижара асосида ўтишга яқин турибди. Каталония клуби инглизларнинг таклифини қабул қилишга тайёр, дейди Фабрицио Романо.

20 ёшли футболчининг «Брайтон»га ўтишида жамоа бош мураббийи Роберто Де Дзерби асосий омил бўлди.

Олдинроқ Фати «Тоттенҳэм»га ўтишга қарор қилгани, аммо «шпорлар» «Барселона» билан трансфер бўйича келиша олишмагани ҳақида хабар берилганди. «Брайтон» испаниялик вингерни Лондон клубидан илиб кетди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар