31.08.2023 10:00
1160
«Барселона» қизиқиш билдирган ҳимоячи «Спортинг»га ўтди

«Вальядолид» ҳимоячиси Иван Фреснеда фаолиятини «Спортинг»да давом эттиради. 

Лиссабон клуби 18 ёшли испанни 9 млн еврога сотиб олди. Яна 3 млн евро бонуслар ҳам кўзда тутилган. Шартнома 2028 йилгача. 

Фреснедага анчадан бери «Барселона» қизиқиш билдираётганди.

Ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада 22та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар